14:37 | 11.12.23

                       

Фарғонада АI-80 ва АI-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баробарга оширилди

Ишлаб чиқариш ҳажми 11 декабрдан бошлаб кўпая бошлайди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 2023 йилнинг 11 декабрдан бошлаб АI-80 ва АI-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади. Бу ҳақда завод маъмурияти маълум қилди.

«Автомобил двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла – қиш мавсумида ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилинди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради» дейилган хабарда.

SANEG компанияси бош директорининг нефтни қайта ишлаш бўйича ўринбосари Ҳабиб Латипов бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши заводдаги модернизация ишларининг самараси ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлаган.

«Бугунги кунда завод технологик жараёнларнинг янги босқичига чиқмоқда, ускуналарнинг оптимал иш параметрларини белгиламоқда. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳам эркин бозор нархини шакллантиришга хизмат қилади», – деган компания бош директори.

Аввалроқ, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 бeнзини тугагани айтилиб, Bugun.uz бензин тугашидан бир ой олдин нархлар пасайгани ҳақда хабар берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: