13:30 | 14.11.23 566

Фарғонада акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сақлаб келаётган фуқаро ушланди

Шунга ўхшаш ҳолат Самарқандда ҳам кузатилган.

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида акциз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Натижада фуқаролар И.К, М.К. ва бошқалар «Сунбула» МФЙ ҳудудидаги иккита хонадонда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сақлаш учун «яма» ташкил этиб, умумий баҳоси 720 миллион сўмлик 25 хил турдаги жами 52 970 қути хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланган ва ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Шунингдек, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган. Туман бўлими томонидан божхона ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. ва Д.Т. хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути Esse Change номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Г.К.га 3 660 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида Ш.С.нинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 410 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати

Аввалроқ, Самарқандда қиймати 560,2 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлар борлиги аниқланганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 187
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1885
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2608
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 757