19:30 | 21.11.23

                       

Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб ўлди

Марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бугун, 21 ноябр куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га маълум қилди.

Айтилишича, шаҳарнинг «Амирқулмерган» МФЙ, Навбахор кўчасидаги рақамсиз уйда яшаб келган 51 ёшли фуқаро С.К ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи Х.К яшаш хонадонининг ётоқхонасида ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этган. Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосада уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: