0:24 | 21.12.23

                       

Фарғонада эркак аёлни ҳақоратлаб, унга зўравонлик қилгани акс этган видеоёзув тарқалди — видео

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, 29 ёшли эркак етти суткага қамалди.

Фарғона вилоятида номаълум эркак томонидан аёлнинг ҳақоратланганлиги акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда сиздирилди.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, воқеа 2023 йилнинг сентябр ойида вилоятнинг Фарғона шаҳри Паҳлавон Маҳмуд ва Бозор йўли кўчаларининг кесишган чорраҳасида содир бўлган ҳамда аёл ва 29 ёшли эркак ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Аёлнинг айтишича, у савдо қилаётганида, таксичи киши келиб, унга қўл кўтарган. Эркакнинг айтишига кўра, улар орасида ўзаро келишмовчилик бўлганлиги туфайли у аёлни ҳақоратлаган. Ушбу жанжал видеоси эса Tik-Tok ва Telegram тармоқларида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқоридаги хатти-ҳаракатларни 1994 йилда Фарғона шаҳрида туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинган.

Суд томонидан эркак жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузиш, жамоат жойида сўкинишда айбланди ва унга нисбатан етти сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: