16:54 | 12.06.23

                       

Бағдодда фуқаро таёқ билан уриб ўлдирилди

Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган

Фарғона вилояти Бағдод туманида фуқаро таёқ билан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz га хабар берди.

Жорий йилнинг 10 июн куни соат 06:30 лар атрофида фуқаро О.К. маст ҳолатда ўз яшаш хонадони ташқарисига чиқиб, ахлоқсиз ҳаракатлар содир этган. Натижада, унинг қўшниси Ж.М. унга эътироз билдириб яшаш хонадонига олиб кириб қўйган. Шунда О.К. яна кўчага чиқиб, Ж.М. билан ўзаро жанжаллашиб кетган.

Жанжал давомида, Ж.М. дарвозаси ёнида турган автомашинасидаги ёғоч таёқни олиб, О.К. танасинининг турли жойларига уриб, оғир тан жароҳати етказган. Фуқаро Ж.M. ўша ерда бўлган О.К. нинг ўғли Я.К. га отасини уйига олиб кириб кетишини айтиб, автомашинасини бошқарган ҳолда ҳодиса жойидан кетиб юборган.

О.К. ўғли Я.К. томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Ж.М. га нисбатан Жиноят Кодексинингнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Ж.М. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қўлга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: