18:06 | 19.06.23
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши айтилди
Фарғона вилояти Фурқат туманида 2023 йилнинг 11 июн куни туман ИИБ ТҚКГ ва ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда «Эски» маҳалласи ҳудудидаги яшаш хонадони гувоҳлар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 20 туп кўкнори ва 1 туп «марихуана» гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Ўсимлик иссиқхона бурчак қисмига ёйиб қўйилган ҳолатда топилган ва хонадон эгаси «марихуана» гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: