20:19 | 12.12.23

                       

Фарғонада тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи пичоқланди

Bugun.uz'даги маълумотларга кўра, шифокор туғруқ бўлимига шошилаётган машина эгасига берган танбеҳи учун пичоқ еган.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг раҳбари пичоқланди. Bugun.uz маълумотларига кўра, туғруқ бўлимига 27 ёшли Н.А. ўзининг Nexia-3 машинасида кириб борганида, тиббиёт бирлашмасининг раҳбари 34 ёшли Н.Х. уни тўхтатиб, шифохона ҳудудида автомашинани тез ҳайдагани бўйича танбеҳ бермоқчи бўлганида, машина эгаси у билан жанжаллашиб кетган.

Жанжал давомида бирлашма бошлиғи унинг юз қисмига қўллари билан тан жароҳати етказган. Н.А. эса ёнида бўлган пичоғи билан унинг турли жойларига уриб, жароҳатлаган.

Шифохонага олган жароҳати бўйича мурожаат қилган ушбу тиббиёт бирлашмасининг раҳбарида ўнг томон кўкрак қафасида ёпиқ жароҳат мавжудлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у қўлга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: