15:15 | 24.10.23
Туман ҳокимлиги воқеага муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида қарта ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Учкўприк тумани ҳокимлиги муносабат билдирган.
Унга кўра, ушбу ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда қайд этилган давлат ташкилотларининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилаётгани айтилган.
Шунингдек, ўрганишлар натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: