11:07 | 26.11.23
Улар ичида 80 минг сўм пули бўлган эҳсон қутисини Damasʼга ортиб олиб қочишган.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида «Сармазор» масжиди олдидаги эҳсон қутисини ўғирлаб кетган уч нафар эркак қўлга олинди.
Вилоят ИИБ аниқлашича, Э.Н. ўзига тегишли Damasʼга жорий йилнинг 20 ноябр куни тунги соат 02:12 ларда шериклари Б.В. ҳамда С.А. билан бирга «Сармазор» жоме масжидининг ташқарисига қўйилган бир дона эҳсон қутисини ичидаги 80 минг сўм пули билан олиб кетган.
Айни пайтда эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.