8:51 | 08.03.24

                       

Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.

Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Инспекциянинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Боғдод туманида жойлашган «Т.Г.C.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида текширув ўтказилган.

Унда ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилган

Ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди. Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: