20:39 | 24.05.24
Фарғонада 2 500 АҚШ долларга ер олиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғонада 2 500 АҚШ долларига ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган муҳандисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Катта Фарғона магистраль канали бошқармаси» муҳандиси У.Т. фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга ушбу бошқарма тасарруфидаги 20 сотих ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. У.Т.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: