17:24 | 22.05.24
Фарғонада 2006 йилда туғилган йигит 24 ёшли танишини ўлдирмоқчи бўлди. У ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳарида эски адоват ортидан оғир жиноят содир қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 май куни, 2006 йилда туғилган, Марғилон шаҳарда яшовчи фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида «Янги боғи» маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа соҳасига ва юзига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши оқибатида, С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган. Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.