11:33 | 24.05.24

                       

Фарғонада 9-синф ўқувчиси бошқарган трактор поезд билан тўқнашиб кетди

Фарғонада 9-синф ўқувчиси бошқарган трактор поезд билан тўқнашиб кетди. Ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

Фарғона вилояти Бувайда туманида 9-синф ўқувчиси тракторни бошқариш пайтида поезд билан тўқнашди. Бу ҳақда Марказий студия дастурида маълум қилинди.

Таъкидланишича, мактаб ўқувчиси трактор бошқариш жараёнида поезд йўлига чиқиб кетган. Оқибатда трактор ва поезд вагонлари тўқнашиб, ҳайдовчи ҳалок бўлган.

Мактабда ҳолат юзасидан муҳокама мажлиси ўтказилган. ЙПХ ходими бу каби ҳолатларда поезд машинисти айбдор бўлмаслигини, чунки транспорт воситасини бир зумда тўхтатишнинг иложи йўқлигини таъкидлади.

«Бир дақиқа деганда етиб келади. У сизга машина эмас. Темир йўлда шундай, поезд тормоз берганидан кейин, камида 1 километр юради», — дейди инспектор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: