20:12 | 30.05.24
Фарғонада аввал 6 марта судланган эркак 50 минг сўм талашиб, дўстини ўлдирди.
Фарғонада танишини қасддан ўлдирдан 36 ёшли эркак 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1988 йил Риштон туманида туғилган фуқаро ёшлигидан бирга ўсган, ўзи билан бирга устачилик қилиб келган таниши Исақовни пичоқлаб қўйган.
Маълумотларга кўра, фуқаро Бозоров Риштон тумани марказида пивo спиртлик ичимлигини истеъмол қилиб, уйга қайтган. Таниши Исақов ҳам Бозоровнинг уйига келиб, пивo олиб келиш учун 50 минг сўм олиб кетган. На ўзидан, на спиртлик ичимликдан дарак бўлавермагач, Бозоров Исақовга қўнғироқ қилган. Дастлаб, қўнғироққа жавоб бўлмагач, у танишига қисқа хабар жўнатган. Шундан кейин, Исақов қўнғироққа жавоб берган. Ўзаро суҳбат давомида, улар жанжаллашган. Бозоров Исақовни уйига чақирган ва қўлига ошхона пичоғини олиб, кўчасининг бошида танишининг келишини кутган. Уларнинг бақир-чақирларини эшитган Бозоровнинг отаси ҳам кўчага чиққан ва ўғлининг қўлида совуқ қурол борлигини кўриб, Исақовга унинг ёнига яқинлашмаслик кераклигини айтган. Шунга қарамай ҳам Исақов Бозоровнинг олдига яқинлашган. Жанжал давомида Бозоров танишининг танасининг турли соҳаларига уйдан олиб чиққан ошхона пичоғи билан уриб, оғир тан жароҳати еткизан. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
«Бозоров ўзи шахсан муқаддам олти марта судланган. Бу жиноят келиб чиқишига асосан спиртлик ичимлик сабаб бўлган. Битта пива олиб келиш юзасидан чиққан можаро сабабли Бозоров дўстини қасддан ўлдириш мақсадида, Исақов баданининг турли хил жойларига етти марта пичоқ урган», — деди маъсул шахс.
Ҳолат юзасидан юритилган Жиноят иши Риштон туман суди томонидан кўриб чиқилди. Бозорвга нисбатан Жиноят Кодекси 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айблов ҳукми ўқилди ва унга нисбатан 12 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: