19:41 | 05.03.24

                       

Фарғонада аёл фарзандларини уриб, руҳий тазйиқ ўтказди

Қувасойда яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашгани сабабли фарзандларини уриб, уларга руҳий тазйиқ ўтказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида аёл фарзандларини уриб, уларга руҳий тазйиқ ўтказгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 5 март куни яшовчи М.Т. «102» марказига мурожаат қилиб, унда акаси А.Т.нинг шаръий никоҳ асосида яшовчи турмуш ўртоғи М.А. ўз фарзандларини уриб уларга руҳий тазйиқ ўтказиб, ҳақорат қилганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, М.А. шу куни турмуш ўртоғи билан ижтимоий тармоқ орқали уришиб қолиб, жаҳл устида видеотасвирдаги ҳаракатларни содир қилиб, ушбу тасвирларни турмуш ўртоғи А.Т.га ташлаб берган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: