15:47 | 27.02.24

                       

Фарғонада бировнинг Gentra’сини ўғирлаганлар қўлга олинди

Фарғонада бировнинг машинасини ўғирлаганлар қўлга олинди. Вилоят ИИБ айбланувчиларнинг расмларини эълон қилди ва улардан жабрланганлар бўлса, ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўради.

Фарғона шаҳрида 26 феврал куни олиб қочилган Gentra топилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 26 февраль куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Gentra машинаси уйи олдидан олиб қочилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 2001 йилда туғилган Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи С.Қ. ва 1993 йилда туғилган Қ.И. икки нафар таниши билан бирга содир этгани аниқланиб, ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-модда 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

«Фуқароларимиздан автомашиналарини очиқ ва қаровсиз қолдирмасликларини сўраймиз. Ҳурматли фуқаролар автомашинангиз калитини ичида қолдирманг! Уларни имкон қадар ёритилган ва  кузатув камералари остига жойлаштиринг! Йўл ёқасига, кўча эшиги олдига ташлаб кетманг! Унутманг! Ҳар қандай жиноят албатта фош этилади», – дейилади ИИБ хабарида.

Вилоят ИИБ юқоридаги шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: