16:20 | 17.01.24

                       

Фарғонада бировнинг машинасидан 450 минг сўм ўғирлаган эркак 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Эркак Damas автомашинасининг очиқ ҳолатда турганини билиб, олд эшигини очиш орқали салондаги пулларни ўғирлаган

Bugun.uz маълумотларига кўра, Фарғона вилоятида Тошлоқ туманида 56 ёшли З.А. 2023 йилнинг 13 август куни тумандаги кўчаларнинг бирида очиқ ҳолатда турган Damas машинаси салонида бўлган 450 минг сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи ўша куни туман марказидаги банк биноларидан бирининг ёнида Damas автомашинасининг очиқ ҳолатда турганини билиб, олд эшигини очиш орқали салондаги пулларни олганини билдириб кўрсатма берган.

Унинг қўшимча қилишича, олган пул миқдори 450 минг эмас, 40 минг сўм бўлган ва ҳозирда келтирилган зарар тўлиқ қопланган.

Бироқ, суд мавжуд далилий ашёларни ўрганиб чиқиб, муқаддам 5 маротаба судланган З.А.га 6 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: