16:55 | 02.03.24

                       

Фарғонада фермерлар субсидия маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

Фарғонанинг Олтиариқ туманида фермер хўжаликлари ер майдонларига 14 629 дона шпалерлар учун жами 219,3 млн сўм субсидия ажратиб олган. Улар мосаламани ўрнатмасдан, маблағларни хусусий корхона орқали нақдлаштирган.

Олтиариқ туманида 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича,Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Унда «A.S.»  ҳамда «I.Y.» фермер хўжаликлари масъул шахслари «M.B.» хусусий корхонаси раҳбари Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжаликлари ер майдонларига ҳақиқатда ўрнатилмаган 14 629 дона шпалерлар учун жами 219,3 млн сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилишигани аниқланди.

Келтирилишича, улар ушбу маблағларни «M.B.» хусусий корхонаси орқали нақдлаштириб олган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: