19:43 | 03.03.24

                       

Фарғонада хавфсизлик чоралари кўрилмаган «заправка» газдан узилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги АГТКШ фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги АГТКШ хавфсизлик чоралари кўрилмагани учун газ тармоғидан узилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Фото: «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати

Маълум бўлишича, «Ф.М.С.» МЧЖга қарашли АГТКШда технология жараёнларининг ва асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Хусусан, ўрганиш жараёнида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: