10:24 | 25.05.24

                       

Фарғонада машинадан сохта пул сочган йигит ва ҳайдовчи қамалди

Фарғонада машинадан сохта пул сочган йигит ва ҳайдовчи қамалди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб машина ҳайдаганларга ҳам чора кўрилган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йўлда танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган йигит ва машинани бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб транспортни бошқарган ҳамда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қайд қилинишича, «йўл ҳаракати қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганларга» нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди қарори билан танасини автомобиль люкидан чиқариб, сохта пул сочган шахс 15 суткага, ҳайдовчи 10 суткага қамалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: