12:12 | 13.05.24
Фарғонада микроавтобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси воқеа юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 12 май куни соат 18:30 ларда Олтиариқ тумани «Зилха» МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 «Фарғона ҳалқаси» автомобиль йўлининг 238 километрида ЙТҲ содир бўлган. 48 ёшли ҳайдовчи I.М. JAC Sunray русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб, чапга қайрилиш учун тўхтаб турган 50 ёшли М.А. бошқарувидаги Ҳоwо Синотрук русумли юк автомобилини орқа томонига урилган.
Натижада JAC Sunray русумли микроавтобус ичида бўлган 19 ёшли йўловчи М.Н. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: