14:11 | 02.03.24

                       

Фарғонада олиб қочилган Nexia-2 пачоқланган ҳолда топилди

Қўқон шаҳрида ўғирланган машина пачоқ ҳолда топилди. Мазкур жиноятни 21 ва 24 ёшли шахслар содир этгани аниқланган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 5 январь куни олиб қочилган Nexia-2 пачоқланган ҳолда топилди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia-2 русумли автомашина Қўқон шаҳар Сарбоз кўчасида олиб қочилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 24 ҳамда 21 ёшли Ш.С. ва А.С. содир этгани аниқланиб, улар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: