14:29 | 06.03.24

                       

Фарғонада ўқитувчи ўқувчисига телефон отиб юборди

Фарғонада ўқитувчи дарсга ҳалал берган ўқувчисига телефон отиб юборди. Оқибатда боланинг боши жароҳатланган.

Ижтимоий тармоқларида Марғилон шаҳрида ўқитувчи қўл телефони билан ўқувчини бошига жароҳат етказганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 5 март куни Марғилон шаҳар 29-сонли ўрта таълим мактаби ўқитувчиси М.Э. 5-«Д» синфда дарс олиб бораётган пайт, ўқувчи Ж.У. тинимсиз тўполон кўтариб, бақирган. Шунингдек, у турли ҳаракатлар билан дарс жараёнига халақит берганлиги учун ўқитувчининг жаҳли чиқиб, ўзининг мобил телефон аппаратини отган. Оқибатда, телефон Ж.У.нинг бош соҳасига тегиб, тан жароҳати олган.

«Ж.У.нинг тан жарҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: