8:25 | 10.02.24

                       

Фарғонада смарт-карталар ишлаб чиқарилади

Фарғона шаҳридаги экошаҳар ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида компания инвестициялари ҳисобига 0,42 гектар майдонда барпо этилаётган смарт-карталар ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасининг амалга ошириш жараёнлари, шунингдек, режалаштирилаётган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Oman China Investment» компанияси раҳбари Чарльз Суни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона шаҳридаги экошаҳар ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида «Oman China Investment» компанияси инвестициялари ҳисобига 0,42 гектар майдонда барпо этилаётган смарт-карталар ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасининг амалга ошириш жараёнлари, шунингдек, режалаштирилаётган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Смарт-карталар (SIM, e-SIM карталар, банк карталари, микросхемали карталар) ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши жадал бораётганини маълум қилган Чарльз Су қурилиш ишлари май ойида якунланишини, ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил июль ойларида бошланишини билдирди.

Ушбу корхона «Oman China Investment» компанияси томонидан вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, кейинги босқичларда компьютерлар ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, Фарғона шаҳрида ҳамда Риштон туманида жаҳон стандартларига мос мактабгача таълим муассасаси, мактаб ва ўқувчилар учун ётоқхона ташкил этиш, шунингдек, кўргазмалар маркази ҳамда Хитой брендлари улгуржи савдо-логистика мажмуаси барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: