17:46 | 27.01.24

                       

Фарғонада сув таъминот назоратчисини ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалди

35 ёшли фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Фарғона вилоятида сув назоратчисини ҳақорат қилаган шахс 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот котиби хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Маълум қилинишича, шу йилнинг 25 январ куни «Фарғона сув таъминот» МЧЖ Қувасой шаҳар филиалининг аёл назоратчи ходими Б.С. Чўлпон МФЙ Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорлигини ундириш учун борган вақтида шу уйда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г уни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекнинг 183-моддасига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Қувасой шаҳар судига юборилган.

Суд фуқаро А.Г. нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: