18:19 | 24.02.24

                       

Фарғонада уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор шахсларнинг уйларида тинтув ўтказилди

Фарғона шаҳрида 35 нафар уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида 15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилди.

Фарғона шаҳрида 35 нафар уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлар ўтказилди.

Коллаж: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шаҳарда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар олинди. 15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: