19:41 | 15.02.24

                       

Фарғонадаги жанжалда бир киши вафот этди

Фарғона шаҳрида экин майдонидаги тераклар кестирилиши сабабли жанжал келиб чиққан. Ернинг собиқ эгаси дарахтларни кестираётган аёлнинг бошига тош билан уриб, ўлдириб қўйган.

Фарғона шаҳрида 14 февраль куни экин ер майдонидаги дарахтлар кесилиши сабабли жанжал юзага келди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, «Жўйдам» маҳалласидаги экин ер майдони четидаги дарахтлар кесилиши сабабли жанжал келиб чиққан.

Фуқаро Ш.О.(аёл) терак дарахтларни кестираётган вақтида, ушбу ер майдонинг собиқ эгаси фуқаро Э.У. дарахтлар унга тегишли эканини айтиб, жанжал чиқарган. Жанжал давомида Э.У. Ш.О.нинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган биринчи тез-тиббий ёрдамга қарамасдан Ш.О. шифохонада вафот этган.

Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Ш.О.нинг ўлимига бош қисмидан олган оғир тан жароҳатлари сабаб бўлгани кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Э.У.га нисбатан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: