9:43 | 12.09.24

                       

Фарғонадаги ЙТҲ ҳақида батафсил маълумот берилди

Фарғонадаги ЙТҲ га рулда ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашгани аниқланди. Даҳшатли автоҳалокатда қурбонлар бор (видео).

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

«Рухсор» телеканалида берилган лавҳада айтилишича, 61 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Ўзбекистон тумани «Оқтепа» маҳалласида ҳаракатланиб кетаётганида соғлиги ёмонлашган.

Шунда Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 11 сентябрь куни Lacetti қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа машинага бориб урилгани акс этган видео тарқалган эди. Гувоҳлар ҳайдовчи рулда ухлаб қолгани ҳақида кўрсатма берган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: