20:11 | 12.02.24

                       

Фарғонадаги шифохонада чинорлар кесиб ташланди

Шифохона масъуллари тақдим этган ҳужжатларга кўра, дарахтлар биологик касалланиб, қуриб қолгани, қуриш оқибатида шифохонадаги фуқароларга хавф солишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликларни ҳимоя қилиш карантини ҳамда Ўрмончилик хўжалиги ташкилотларининг тегишли хулосаларига асосан кесиб юборилган.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 1-сонли шифохонада чинор дарахтлари кесилгани аниқланди.

Фото: Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Вилоят Экология бошқармаси хабарига кўра, Фарғона вилоят прокуратураси экобошқарма Олтиариқ туман бўлими билан биргаликда жойига бориб ўрганиш назорат ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида ҳақиқатдан ҳам туман Марказий шифохонаси ҳудудидаги 4 туп чинор дарахти туман экология бўлими давлат инспекторларини хабардор қилмаган ҳолда, остидан кесиб юборилгани аниқланди.

Шифохона масъуллари тақдим этган ҳужжатларга кўра, дарахтлар биологик касалланиб, қуриб қолгани, қуриш оқибатида шифохонадаги фуқароларга хавф солишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликларни ҳимоя қилиш карантини ҳамда Ўрмончилик хўжалиги ташкилотларининг тегишли хулосаларига асосан кесиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шифохонанинг хўжалик ишлари мудири Р.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уч миллион тўрт юз минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: