12:46 | 06.06.24
⚡️Фарғонада 3 киши сунъий сув хавзасида чўкиб кетди. Улардан икки нафари вояга етмаган болалар.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув хавзасига 5 июнь куни чўмилиш учун тушган уч нафар шахс эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланувчилар вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, улардан бири эркак, 2 нафари вояга етамаган болалар бўлган.
«Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: