7:49 | 11.02.24

                       

Фарғоналик эркак уйида 7 кг гиёҳванд модда сақлаётгани аниқланди

Фарғонанинг Ёзёвон туманида 46 ёшли эркак хонадонида 7 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси сақлаётгани аниқланди. Ушбу воситалар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган, ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида эркак яшаш хонадонида 7 килограмм гиёҳванд моддаси сақлаб келгани аниқланди.

Маълум бўлишича, «Беруний» маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро А.Х. уйининг омборхонасида 7 килограмм 170 грамм миқдорда наша сақлаб клеган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, хонадондаги гиёҳванд моддалар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: