16:39 | 27.02.24

                       

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда «Фаренгофорте» ишлаб чиқарилаётгани ҳақида видео тарқалди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини ушбу доридан огоҳлантирди.

Ижтмоий тармоқларда «Фаренгофорте» савдо номидаги спрей ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ турли видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, дори воситаси эканлиги айтилаётган «Фаренгофорте» савдо номидаги маҳсулот аслида дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилмаган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти» тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланишини эслатиб ўтди.

«Шу муносабат билан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қати назар) барча ташкилотлар ва юртдошларимизни огоҳликка чақириб, ‘Фаренгофорте’ маҳсулотини реализация қилмаслигини сўрайди», — дейилади марказ хабарида.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: