11:00 | 24.11.23

                       

Фарзандини гул сўрагани учун калтаклаган аёл реабилитация қилинади — видео

Вояга етмаган қизини ҳақоратлаб, калтаклаган аёлнинг доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида аёл вояга етмаган фарзандини гул дўконларидан бирига кириб, гул сўрагани учун уни ҳақоратлаб, калтаклаб, дўкондан олиб чиқаётганлиги акс этган видео сиздирилган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, аёл ўша пайтда маст ҳолатда бўлган, у Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида рўйхатда турган ва муқаддам судланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузиб, аёлнинг турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслиги, доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши, доимий иш жойига эга бўлмаганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги бир қатор туманларда кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг эгалари билан келишиб, уй йўлакларини тозалаб, кунлик даромад топишини аниқлади.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаро В.А. Тошкент шаҳар аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Унинг вояга етмаган қизи В.И. Тошкент шаҳар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, психолог ва педагоглар томонидан руҳий ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: