11:27 | 12.02.24
Президент бошчилигидаги йиғилишда омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилиниши айтилди. Шунингдек, фермерларга ёнилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ўғит сифати ва устамаси бўйича айрим туманларда эътирозлар бўлаётганига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум бўлишича, Президент мутасаддиларга фермерларга ўз ҳисобидан ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича таклиф киритишга топшириқ берган (масалан, банк ёки суғурта кафолати асосида бўлиб-бўлиб тўлаш, тижорат кредити фоизларини пасайтириш).
Жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади. Шунингдек, фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Аввалроқ 2024 йилда ғаллада имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: