18:00 | 07.06.24
Ушбу муҳим воқеа банкнинг барқарор ривожланиши ва молиявий барқарорлигини билдиради.
Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Inc. (АҚШ) TBC Bank Uzbekistan учун «BB-» кредит рейтингини тасдиқлади. Ушбу муҳим воқеа банкнинг барқарор ривожланиши ва молиявий барқарорлигини билдиради.
Бу TBC Uzbekistan учун тарихий босқич бўлиб, ажойиб натижаларимизни кўрсатади. Fitch рейтинги фойдали ўсишимизни ва глобал финтех экотизимини яратишга интилаётганимизни ифодалайди. Биз Ўзбекистондаги «BB-» кредит рейтингига эришган кам сонли компанияларданмиз, бу мамлакатдаги амалдаги суверен кредит рейтингига мос келади, – дейди Ника Курдиани TBC Bank Uzbekistan бош директори.
Оливер Хьюз, TBC Group Uzbekistan халқаро бизнес бўлими раҳбари шундай дейди:
TBC Bank Uzbekistan ишга тушганидан атиги икки йил ўтиб рентабелликка эришди – бу глобал рақамли банклар учун рекорд вақт. Ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш учун бизнесимизни кенгайтиряпмиз ва оммабоп рақамли молиявий хизматларни йўлга қўйяпмиз. Биз истеъмол кредитига йўналтирилган ва депозитлар ҳисобидан молиялаштириладиган тўлиқ лицензияланган бизнесни юритамиз. Мақсадимиз барқарор ўсиш ва акциядорларимиз учун узоқ муддатли қийматни таъминлашдир, – дейди Оливер Хьюз.
Fitch Ratings жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тадқиқотлари бўйича маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: