11:01 | 12.02.24

                       

Ғалла бўйича имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тартиби жорий қилинади

Президент фермерлар манфаатдорлигини янада ошириш учун ғаллачиликда янгиликлар қилинишини таъкидлади. Шу муносабат билан 2024 йилда ғаллада имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилиниши айтилди.

Ўзбекистонда 2023 йилда ғалла ҳосили илк бор 8 миллион тоннага етди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, фермерлар манфаатдорлигини янада ошириш учун 2024 йил ғаллачиликда ҳам янгиликлар қилинади. 2024 йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.

Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: