22:15 | 08.03.22

                       

Ғарб Украинадаги воқеалар туфайли Россия газидан воз кечиши мумкинми?

Мустақил журналист Нозим Сафари Bugun.uz билан суҳбатда бу саволга жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилганди. Шундан сўнг мамлакат ҳарбийлари Украина ҳудудига бостириб кирди ва ракета зарбалари бера бошлади. Ғарб мамлакатлари мазкур воқеалар туфайли Россия газидан воз кечиши мумкинми? «Bugun.uz» мустақил журналист Нозим Сафари билан суҳбатда бу масала қанчалик ҳақиқатга яқинлигини сўради.

Фото: «РБК»

Журналистнинг таъкидлашича, Германия бир, икки ва ҳатто уч йилда ҳам Россия газидан воз кеча олмайди.

«Чунки муқобил вариант йўқ.  Америкадан газ ташиш учун танкерлар керак бўлади. Германияда ҳали бундай имконият йўқ. Бошқа ҳудудлардан газ тортиш учун эса янги қувурлар керак. Бундай имкониятлар ҳам ҳозирча мавжуд эмас. Муқобил энергия варианти ҳам бор. Лекин ҳозир «яшил энергия» Германия эҳтиёжининг 30–40 фоизини қондира олади холос. Шу сабаб Европадаги энг катта куч бўлган Германия ҳақида гапирсак, улар Россия газини импорт қилишда давом этади.

Шунингдек, бу ҳудуд аҳолиси Украинадаги урушни тўхтатиш учун бугун 1 евро тўлаётган нарсасига эртасига, 2,3 ёки 4 евро тўлашга рози бўлса, балки воз кечишар. Лекин бу қийин масала деб ҳисоблайман», — деган Нозим Сафари.

Суҳбатни тўлиқ қуйида кўришингиз мумкин:

Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Украина воқеаларига муносабат билдирганди. Шунингдек, Украина–Россия музокараларининг учинчи босқичи якунлангани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: