18:23 | 01.02.24

                       

Германия ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни таклиф қилди

Ойлик маош 1000-2000 евродан бошланади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига кўра, Германия жами 50 минг нафар қуйидаги касб ва соҳа эгаларини ишга таклиф қилмоқда:

  • ҳамшира;
  • юк автомобили ҳайдовчиси;
  • юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
  • меҳмонхона;
  • ресторан;
  • туризм;
  • ҳунармандчилик;
  • мехатроника;
  • қурилиш ва бошқалар.

Ойлик маош Ausbildung (дуал таълим) асосида ишга жалб қилишда 1000 евродан, тўғридан-тўғри эса 2000 евродан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш

Маълумот учун, Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодларга республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: