23:09 | 04.12.23
Грузия мафиясининг тарихи ва машҳур грузин «вор закон»лари. Михаил Сакашвилининг грузин мафиясини тормор этиш тарихи қандай кечган?
Статистика бўйича дунёдаги энг кўп «вор закон»лар Грузин миллатига мансуб ҳисобланади. Жаҳон миқёсида рўйҳатга олинган 276 та машхур жиноят олами вакилларининг 57 фоизини грузинлар ташкил қилади.
Бугунги кунимизда ҳам «кўча безорилари» ҳақида тез-тез эшитиб қоламиз. Ҳўш, аслида улар ким ва қачон пайдо бўлишган? Тарихда энг кўп криминал олам вакиллари бўлган давлат Грузия уларга қарши қандай курашган?
Bugun.uz ўз муштарийларига Грузиянинг жиноят олами вакиллари билан қандай курашгани ҳамда бу шахсларнинг келиб чиқиш тарихи ва бир қатор маълумотларни ҳавола этади.
«Вор закон» атамаси Совет Иттифоқи даврида пайдо бўлган ва ҳозирда постсовет давлатларида кенг қўлланилувчи атама ҳисобланади. Бу сўз жиноят олами вакилларининг расмий ва махсус мақоси сифатида қаралади. «Вор закон»лар ўзига ҳос жиноий анъаналарга амал қилади.
Улар уюшган жиноятчилик ва ахлоқ тузатиш муассасаси муҳитида бошқа аъзолар орасида элита мавқеига эга ҳисобланади. Шунингдек, «вор закон»лар ўзидан паст даражадагилар устидан норасмий ҳокимиятга эга бўлган жиноятчилардир.
«Вор закон» атамаси сўзма-сўз таржима қилинганда «қонунга қарши ўғри» дейилади.
Бу ибора қадимий рус тилида икки хил маънони англатган: «қонуний ўғри» ва «қонун ўғриси». «Вор» сўзи «ўғри» маъносини англатиб, 18 асргача «жиноятчи» деган маъно берган.
Грузияда жиноий олам вакиллари Совет иттифоқи даврида пайдо бўлган. Бутун Совет иттифоқи ичида жиноий субмаданят айниқса Грузияда фаол ва таъсирли эди. Бу ҳудудда мафия вакиллари ўзларининг шараф кодекси ва қатъий иерархияси билан машхур саналган.
Бу гуруҳлар бир қатор ваколат ва назорат даражаларини ўз ичига олганди. Улар товламачилик , гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган ўғрилик ва контрабанда каби турли жиноий ҳаракатлар билан шуғулланган. СССР парчалангандан сўнг Грузияда жиноят олами вакилларининг устунлиги кузатилиб, улар давлат сиёсатида катта таъсирга эга бўлиб чиқди.
Мустақилликнинг илк йилларида Грузияда фуқаролик урушлари бошланиб кетади. Оқибатда, мамлакатда кузатилган сиёсий ва иқтисодий беқарорлик ҳам вазиятни юзага келтиргани айтилади.
Грузиядаги фуқаролик урушлари 1991-1992 йилларда Жанубий Осетияда ва 1992-1993 йиллар Абхазияда бўлиб ўтган.
2003 йил Грузияда «Атиргуллар инқилоби» бўлиб ўтади ҳамда Михаил Сакашвили ҳокимиятга келади. Сакашвили президентликка келиши биланоқ мафияга қарши кенг кўламли курашни бошлади. Сакашвилидан олдинги президент ҳам «мафия мамлакатни еб битираяпти» дея таъкидлаган эди.
Даставвал мафия мулклари мусодара қилиниб, қамоқ ва полиция тизими ислоҳ қилинди. Полиция соҳасида самарадорлик ва профессионалликни ошириш, кадрлар тайёрлашни яхшилаш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида янги технологиялар жорий этиш каби ишлар амалга оширилган. Шунингдек, мамлакатда жиноий гуруҳларга алоқадорликда айбланган шахс учун жазо чоралари кучайтирилди.
Бу вақтда, президент томонидан фуқаролар таълимини юксалтиришга ҳам катта эътибор қаратилган.
Грузия халқаро жиноятларга ва хориждаги жиноят олами вакилларига қарши курашиш мақсадида Интерпол ва Европол ташкилотлари билан ҳамкорлик қилган. Мамлакатда махсус операциялар ўтказилиб, мафиянинг энг нуфузли шахсларини қамоққа олиш ва жавобгарликка тортиш амалиёти ўтказилди. Улар нафақат Грузияда, балки хориждаги жиноятчиларни ҳам қўлга олганлар.
Шунингдек, ҳукумат томонидан жамоатчилик орасида мафияни обрўсизлантириш ва таъсирини йўқ қилиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилди. Жумладан, таълим муассасаларида жиноятчиларга нисбатан илиқ фикрларни йўқотиш учун сай-ҳаракатлар қилинди. Натижада Грузияда мафия таъсири сезиларли даражада пасайди.
Сакашвилининг мафияга қарши кураши сабаб мамлакатдаги кўплаб жиноятчилар чет элга қочиб кетишган. Биргина Россиянинг ўзида, 2015 йил маълумотларига таянсак, мамлакатдаги жиноятчиларнинг 33 фоизи грузин мафияси аъзолари ҳисобланади. Грузин мафияси нафақат Россия, Европага ҳам етиб борган. 2010 йил мартида грузия мафиясига алоқадорликда айбланиб 69 киши ҳибсга олинган.
Мафияга қарши кураш уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кенг қамровли компаниянинг бир қисми бўлиб, Грузиядаги жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришда муҳим рол ўйнади ва ташаббуслар муфаққиятли якунланди.
Тариел Ониани ( Таро) — Ониани Тариел Гурамович, лақаби «Таро». 1958 йил 2 июнда Лентекҳининг Луджи шахрида туғилган. У Россия ва Европадаги жиноий фаолиятлари, товламачилик, турли бозорларни назорат қилиш ва бошқариладиган жиноий тўдалари билан машхур. Таро кичик кичик танаффуслар билан умрини деярли барча қисмини қамоқхоналарда ўткизган.
Аслан Усоян( Дед Хасан ) Аслан Рашидович (Рашоевич) Усоян. 1937 йил 28 февралда Тбилисида туғилган. Этник жиҳатдан курд миллатига мансуб бўлса-да, Усоян грузин мафиясининг асосий шахсларидан бири бўлган. Усоян асосан ташқи етказиб бериш савдоси билан ноқонуний шуғулланган.
Россиядаги энг қудратли оилалардан бири бўлган Усоян жиноятчилар оиласи постсовет давридаги бир нечта йирик жиноий урушларда қатнашган. 2010 йилда Аслан Усоян оғир яраланган, бироқ тирик қолган. Аммо 2013 йилда у снайпер томонидан отиб ўлдирилган.
Лото Гули ( Мераб Дзҳангвеладзе) Нодир Салифов 1972 йил 28 августда Грузиянинг Дманиси шаҳрида, катта озарбайжон оиласида туғилган. Грузиядаги машхур мафия вакилларидан. У Халқаро миқёсда, Туркия ва Совет иттифоқига қарашли мамлакатларда ўз таъсирига эга бўлган. Унинг фаолияти қурол савдоси ва товламачиликдан иборат эди. Лото Гули 2020 йил 20 августда Анталия (Туркия) шаҳрида мехмонхонада, ўз тансоқчиси томонидан отиб ўлдирилган.
Вақтанг (Вахо) Кҳучуа . Чачанидзе Ваҳтанг Георивич. 1950 йил 19 августда Тбисилида туғилган. У турли жиноий ҳаракатлар, жумладан шахсий тадбиркорлик фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланган. 2007 йил 17 августда Грециянинг Воула шаҳрида отиб ўлдирилган.
Бу шахсларнинг жиноий психик касалликлари мавжуд бўлиб, одамларни ўлимга ҳукм қилиш, уларни «самосуд» қилиш, куч тизимлари билан кечадиган тез-тез зиддиятли муносабатлар каби катта-ю кичик жиноятлар билан машғул бўлишган.