23:34 | 06.02.24

                       

Гулистон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди

Тўлқинжон Дадабаев соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилди. Ушбу вазифани вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботиров Ғайрат Ахматович зиммасига юклатилди.

Гулистон шаҳри ҳокими Дадабаев Тўлқинжон Тўланович соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилди.

Гулистон шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботиров Ғайрат Ахматович зиммасига юклатилди.

Тўлқинжон Дадабаяев 2020 йил 16 январь куни шаҳар ҳоким этиб тайинланганди. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши сессиясида номзод Дадабаев Тўлқинжон Тулянович шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан тасдиқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: