13:12 | 08.04.24
10–11 апрел кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, 12–14 апрел кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
10–11 апрел кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна +22…+27 даражагача, жанубда +30 даражагача кўтарилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
12–14 апрел кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража бўлади. Республика шимолида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Тоғли ҳудудларда 12–14 апрел кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
10–11 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +22…+24 даража бўлади. 12 апрелда куннинг иккинчи ярмида ва 13–14 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +18…+23 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +7…+12 даража бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: