23:07 | 06.01.24

                       

Халқаро қидирувда бўлган саккиз нафар ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Шунингдек, «Мадам Клод» лақабли аёл ҳам улар ичида эканлиги айтилди.

Ўзбекистон ва Туркия Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йилнинг бошида уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган саккиз нафар (Т.Х., Ф.Н., Р.М., Н.М., Р.Б., Ш.А. ва Н.Д.) Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Қўлга олинганлар ичида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хабар қилинган Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирхонова ҳам бўлиб, у халқаро одам савдоси жинояти доирасида Туркиянинг Чанаккале вилояти ҳудудида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона жиноятчиларга жазо муқаррар эканлигини, фуқаролардан эса қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраган.

Аввалроқ, Туркияда ўзбекистонлик «фоҳишалар маликаси» қўлга олингани, «Мадам Клод» лақабли ушбу аёл мамлакат фуқаролигини олиш учун туркиялик эркакка турмушга чиққани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: