19:54 | 15.09.23 3015

Халқаро террористик ташкилотга қўшилган Ўзбекистонлик фуқаро аниқланди (видео)

Қидирувдаги шахс 2018 йилда Сурия Араб Республикасида фаолият юритаётган «Хайят Тахрир аш-Шам» террористик ташкилотига қўшилиш мақсадида чиқиб кетган.

Халқаро террористик ташкилотига қўшилган Ўзбекистонлик фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1990 йили Тошкент шаҳрида туғилган Абдуллаев Комил 2018 йилда диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган. Натижада Сурия Араб Республикасида фаолият юритаётган «Хайят Тахрир аш-Шам» террористик ташкилотига қўшилиш мақсадида чиқиб кетган. Шундан сўнг эса жанговар ҳаракатларда иштирок эта бошлаган.

2021 йилда эса Россия ва Сурия қўшинлари томонидан олиб борилган аксилтеррор операцияси натижасида Суриядан Туркия давлатига ўтиб Истамбул шаҳрида қолган.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-2 ва 155-2-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

 


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 56
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1944
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 848