10:36 | 04.04.24

                       

«Халқ банки» пенсионерларга ўтказилган пулни қайтариб олганига муносабат билдирди

«Халқ банки» пенсионерларга ўтказилган маблағни қайтариб олганига муносабат билдирди. Алоқа учун мурожаатлар маркази билан боғланиш мумкин.

«Халқ банки» тизимида пенсия маблағларининг юкланиш жараёнида техник носозлик юзага келгани сабабли баъзи мижозларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар «бекор қилинган» ҳолати юзага келди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Халқ банки» тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи мижозларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар «бекор қилинган» ҳолати юзага келган.

Мазкур ҳолат жами пенсия олувчиларнинг 3%да кузатилган. Ҳозирда ушбу хатоликлар бартараф этилиб, «бекор қилинган» пул маблағлари банк карталарга қайтарилмоқда.

«Эслатиб ўтамиз, барча пенсия олувчиларга, шу жумладан, юқоридаги муаммога дуч келган мижозларга ҳам пенсия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2021 йилдаги ПҚ-5102-сонли қарорига асосан, ўзгаришсиз ойнинг 5-санасигача тушириб берилади.

Юзага келган техник носозлик сабаб алоқа марказига бўлаётган қўнғироқлар сони кескин ортиб, cалл-марказ билан боғланишда муаммолар кузатилмоқда», дейилади хабарда.

Маълумот учун, алоқа маркази билан онлайн тарзда @xbcallsupport мурожаатлар маркази билан боғланиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: