21:10 | 04.04.24

                       

Халқаро Вестминстер университетига янги ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Комил Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди.

Комил Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Комил Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан Бахром Равшанович Миркасимов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Маълумот учун, Комил Каримов 2021 йилдан бери олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: