15:11 | 31.03.24

                       

Ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» бўлади

Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказилиши белгиланди. Бу 2024 йилнинг 24 апрель, 22 май, 26 июнь, 24 июль, 28 август, 25-центябр, 23 октябрь, 27 ноябрь ва 25 декабрь кунларига тўғри келади.

Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказилади. Бу Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21 февралдаги 37-сон Фармонига асосан амалга оширилади.

Экология вазирлигига кўра, автомобилсиз ҳаракатланишни тарғиб қилишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда автомобиль тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи эканлигини таъкидлашдир.

Тошкент шаҳрида давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларининг жамоат транспортидан фойдаланиши орқали ойда бир кун давомида шаҳарда юрадиган автотранспорт воситалари сони ўртача 200 минг (22-25 фоиз)га камаяди. Натижада атмосфера ҳавосига автомобиллардан зарарли ташламалар ҳам 22-25 фоизга (ўртача 580 тоннага) қисқаради ҳамда шаҳар ичидаги тирбандликлар камайишига эришилади.

Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиши орқали намуна кўрсатиб боради. Табиийки, Экология вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари ҳам.

Бу 2024 йилнинг 24 апрель, 22 май, 26 июнь, 24 июль, 28 август, 25-центябр, 23 октябрь, 27 ноябрь ва 25 декабрь кунларига тўғри келади.

Бугунги кунда экологик тоза жамоат транспорти – электробусларни кенг жорий этиш, метронинг янги линияларини ишга тушириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, велойўлаклар ҳам қурилиб ишга туширилмоқда. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, фақат жамоат транспортини ривожлантирибгина шаҳарда автомобиль тирбандлиги муаммосини ҳал қилиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: