15:19 | 27.05.24

                       

Ҳажга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди

Ҳажга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 23 май кунидан ҳаж мавсуми бошланиши эълон қилинган эди.

Маълум қилинишича, ввалги ибодат мавсуми даврида айрим фуқаролар томонидан суд ва бошқа орган ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қарздорликнинг ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида, Республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи чекланганлиги оқибатида ортиқча оворагарчиликлар юзага келган.

Фуқаролар сафар олдидан mib.uz расмий сайтининг «Республикадан чиқишга чеклов» саҳифаси ёки MIB.UZ мобил иловаси (Play Market’дан юклаб олиш мумкин) орқали ўзларига нисбатан чеклов бор-йўқлиги ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд.

«Маълумот учун, ушбу саҳифалардаги ‘Қарздорликни текшириш’ ва ‘Республикадан чиқишга чеклов’ рукнлари орқали бир зумда ўзингизга нисбатан қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз ва қарздорликни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин. Эътиборли бўлинг ва яратилган имкониятдан унумли фойдаланинг. Биз ҳаж сафарингиз, кўнгилдагидек ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз», — дейилади МИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: