14:11 | 26.02.24

                       

Ҳиндистон Ўзбекистондан айрим маҳсулотлар импортини оширади

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг «Pioneers» компаниялар гуруҳи раиси билан учрашди. Мулоқот давомида Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мевалар, дуккаклилар, каврак табиий елимини Ҳиндистон бозорига қилинаётган импорт ҳажмини ошириш муҳокама қилинди.

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг «Pioneers» компаниялар гуруҳи раиси Сушил Кумар Жаин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Мулоқот чоғида мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланиш жараёни натижалари, иқтисодиётнинг барча тармоқларини изчил ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, бу йўналишда халқаро ҳамкорлик учун яратилган қулай муҳит, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг экспорт салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди.

«Ethnic Food Products Solution Ltd.» компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Уган Жҳа билан музокаралар доирасида ҳам Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ҳинд истеъмолчиларга етказиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланиш жараёни натижалари, иқтисодиётнинг барча тармоқларини изчил ривожлантириш бўйича кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар, бу йўналишда халқаро ҳамкорлик учун яратилган қулай муҳит, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг экспорт салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди. Жумладан, Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ мевалар, дуккаклилар, каврак табиий елимини Ҳиндистон бозорига қилинаётган импорт ҳажмини ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур компания Ҳиндистон бозорига хорижий давлатлардан кенг турдаги маҳсулотларни харид қилиш, шу мақсадда қулай ва арзон транспорт занжирларини шакллантириш бўйича бой тажрибага эга.

Уган Жҳа Ўзбекистон билан муносабатларни фаоллаштиришдан манфаатдорлик билдириб, ўзбек маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш ва илгари суриш бўйича амалий таклифларини билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: