7:59 | 21.02.24

                       

«Ҳисор» давлат қўриқхонасида ёввойи тўнғизнинг бош суяги топилди

Қўриқхона буфер зонасида тоғ эчкилар тўдасидан 500 метр оралиқ масофада бир бош тоғ эчкиси шохи ва бир бош тўнғизнинг бош қисми ётгани маълум бўлди. Ҳолат экология органлари ваколати доирасида расмийлаштирилган.

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудидан ёввойи тўнғизнинг бош суяги топилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати масъуллари маълум қилди.

Таъкидланишича, экологик назорат гуруҳи томонидан жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ва унга туташ тоғли ҳудудда давлат экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.

Назорат тадбири давомида қўриқхонанинг Танҳоздарё бўлими ҳудудида тоғ эчкилар тўдаси ўтлаб юрганлиги, унда 10 бошдан ортиқ тоғ эчкиси борлиги аниқланган.

Қўриқхона буфер зонасида тоғ эчкилар тўдасидан 500 метр оралиқ масофада бир бош тоғ эчкиси шохи ва атрофда ўтказилган назорат рейд давомида бир бош тўнғизнинг бош қисми ётгани маълум бўлди. Ҳолат экология органлари ваколати доирасида расмийлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: