9:12 | 30.01.24

                       

Хитой-Қирғизистон чегарасида тунда рўй берган зилзила Ўзбекистонда сезилди

6,1 баллик ер ости силкиниши республиканинг учта ҳудудида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди ва у Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Айтилишича, зилзила бугун, 30 январ куни тунда, маҳаллий вақт билан соат 03:27 (Гринвич 29 январ бўйича соат 22:27) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси – 6,1 баллни ташкил этган. Чуқурлик 15 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 800 километр жануби-шарқда кузатилган.

Ер ости силкинишининг Ўзбекистондаги сезилиш кучи:

Андижон вилоятида 2 балл, 542 километр;
Фарғона вилоятида 2 балл, 597 километр;
Наманган вилоятида 2 балл, 597 километр.

Аввалроқ, Хитой-Қирғизистон чегарасида содир бўлган 7 баллик зилзила ҳам Ўзбекистонда сезилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: